2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида пойтахтимиздан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 7 741 кишини ташкил этган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Манбаага кўра, Тошкент шаҳридан кўчиб кетиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 676 кишига (9,6 фоизга) ошган.

Хусусан, Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:

— Тошкент вилояти – 5778 киши

— Қашқадарё вилояти – 312 киши

— Самарқанд вилояти – 224 киши

— Бухоро вилояти – 195 киши

—  Сурхондарё вилояти – 178 киши

— Хоразм вилояти – 176 киши

— Қорақалпоғистон Р. – 149 киши

— Фарғона вилояти – 147 киши

— Андижон вилояти – 132 киши

—  Жиззах вилояти – 130 киши

—Навоий вилояти – 128 киши

—Сирдарё вилояти – 121 киши

— Наманган вилояти – 71 кишини ташкил этмоқда.