Қарор матнида келтирилишича, ҳокимлик қошидаги «Рақамли ривожланиш департаменти» МЧЖ томонидан архив хариталарини замонавий хариталарга боғлаш орқали аниқланган Тошкент шаҳрининг 12 та қадимий дарвозаларининг координаталари тасдиқланган.

Шунингдек, қадимий дарвозаларни тиклаш ва қуриш бўйича Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи таркиби тасдиланди ҳамда уларнинг асосий вазифалари белгиланди.

Унга кўра, ишчи гуруҳ:

–  уч ой муддатда қадимий дарвозаларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилади;  

–  қадимий дарвозаларни қайта тиклаш учун тасдиқланган координаталарга мувофиқ, яқин бўлган ҳудудлардан ер майдонлари чегераларини аниқлаш ва ажратиш (ободонлаштириш ва туризм инфратузилмалари яратилишини инобатга олган ҳолда) юзасидан таклифлар киритилади. Бунда ҳудудлардаги бино ва ер ости коммуникацияларни кўчириш зарурияти мавжудлигини ҳисобга олинади;

–  ер майдонларини танлашда қадимий дарвозаларни туризм намойиши объектларига киритиш ва туристларни жалб қилиш учун тегишли инфраструктурани жойлаштиришни инобатга олинади;

–  намунавий лойиҳаларда ташриф буюрувчилар учун дарвозалар кўринишига мос равишда соябонлар, ўриндиқлар ва чиқинди ташлаш қутиларини ўрнатиш назарда тутилади.

Қадимий дарвозаларни қайта тиклаш ва қуриш бўйича буюртмачи этиб – Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси белгиланмоқда.

Бош лойиҳачи ва бош пудрат ташкилотлари эса қонунчиликда белгиланган тартибда тендер (танлов) ўтказиш йўли билан аниқланади.

Қадимий дарвозаларини қуриш ишларини молиялаштириш манбалари Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида кўриб чиқилади.