Чўпон ота кўчасидан Янги Сергели кўчасигача бўлган қисмда эса ишлар жадал суръатда давом этмоқда.

Эътиборга олиш лозимки, автотранспорт ҳаракатланишининг очилиши техник хусусиятга эга, яъни техник ва технологик (қурилиш эмас) ишлар билан бирга олиб борилмоқда. Ёндош маҳалла ва мавзелардан кириш-чиқиш йўллари, коммунал тизимларни ётқизиш, автобус бекатларини алоҳида тўсиқ билан ўраш ишлари якунига етказилди.

"Илтимос, қуйидагиларни инобатга олинг: ушбу ҳудудда йўл ёритгичлари қисман ўрнатилган, вақтинчалик йўл чизиқлари чизилган, автобус йўлагида бекат мажмуаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда, замонавий йўл белгиларининг аксарияти аллақачон ўрнатилган, барча светофор тизимлари уланиб, меъёрий тарзда ишламоқда.
Жараёнларни якунлашга қаратилган ишлар тегишли хизматлар билан ҳамкорликда давом эттирилади. Ушбу қарор пойтахтдаги транспорт вазиятини енгиллаштириш мақсадида ҳаракатланишни босқичма-босқич йўлга қўйиш ва тиклаш бўйича умумий режанинг бир қисмидир.
Шу муносабат билан, иш жараёнида бартараф этиладиган камчилик ва носозликлар юзага келиши мумкинлигини тушуниш билан қабул қилишингизни сўраймиз.
Аҳолидан, барча қатнов иштирокчиларидан, ота-оналар ва болалардан алоҳида эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишни сўраймиз — йўлнинг қатнов қисмида ишчилар ва техника ишламоқда", дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.