Veolia Energy Tashkent компаниясининг маълум қилишича, Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларининг айрим жойларида иссиқ сув бўлмайди. Асосий иссиқлик энергиясини етказиб берувчи (“Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖ) 3-ИМ иссиқлик маркази таъминотидан вақтинча узилади. Ўчирилиш “Ҳудудгаз Пойтахт” юқори босимли газ қувурида режалаштирилган таъмирлаш ишлари билан боғлиқ бўлиб, 14 август куни соат 08:00 дан 20:00 гача амалга оширилади.
Қуйидаги ҳудудлар ва жойларда иссиқ сув ўчирилади:
Шайхонтоҳур тумани: Чорсу, Қоратош, Бешёғоч, Хувайдо, Анҳор соҳили массивлари, Зарқайнар кўчаси, С-10, 11, 13, 14, 26, 27 ва 28
Олмазор тумани: Б1, Б2, Б-3, Ниёзов, Беруний майдони, Талабалар шаҳарчаси, Ҳамидхонов, Қорақамиш 2/1
Чилонзор тумани: Олмазор, Туроб тўла ва Абай массивлари.