Мазкур таълим муассасасининг қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифидаги йиғилиш баёнида келтирилган. Таълим муассасасининг қурилиш ишларига республика бюджетидан 3.2 млрд. сўм ажратилган.
Туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джўрабаев объектда бўлиб, қурилиш жараёнлари билан танишди, қурилиш ташкилоти масъулларига муассаса биносини тез ва сифатли, шунингдек белгиланган муддатда фойдаланишга топширилиши бўйича кўрсатмалар берди.