2021 йил 14 май куни Тошлоқ тумани ҳудудида ўтказилган «Қорадори-2021» кенг қамровли тадбирда, ИИВ ЖҚББ, вилоят ИИБ ҳамда Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан Тошлоқ тумани “Қўйи Яккатут” маҳалласида яшовчи 1965 й.т. фуқаро М.Қ. яшаш хонадони текширилганида, унинг томорқасидан 5.700 туп “кўкнор” ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар ва омборхонасида наша гиёҳванд моддасига ўхшаш модда сақлаб кеаётганлиги аниқланиб, ушбу ўсимликларнинг барг ва бошоқларидан намуна олиниб, қолган қисми йўқ қилинди.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра М.Қнинг хонадонида етиштирилаётган ўсимлик “кўкнор” ўсимлиги, олинган модданинг соф оғирлиги 20 грамм “Марихуана” гиёҳванд воситаси эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.