Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 апрелдаги ПҚ-135-сон қарори билан тасдиқланган 2026-2027 йилларда Тошкент давлат аграр университети фаолиятини халқаро талаблар асосида такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси»га ҳамда Вазирлар Маҳкамасида 2025 йил 25 июль куни ўтказилган 108-сон йиғилиш баёнига мувофиқ, Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчилари, ишчи-хизматчилари ва талабалари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Университет ҳудудида жойлашган автотураргоҳ ўрнида (0,5 гектар майдон) давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий кўп қаватли, 1000 та автотранспорт воситасини жойлаштириш сиғимига эга автотураргоҳ мажмуасини ташкил этиш белгиланган.

Тошкент давлат аграр университет ҳудудида жойлашган автотураргоҳ ўрнида (0,5 гектар майдон) давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий кўп қаватли автотураргоҳ мажмуасини ташкил этиш бўйича музокараларни ўтказиш учун тегишли салоҳиятга ҳамда молиявий имкониятларга эга инвесторлар ўзларининг лойиҳаолди ҳужжатларини ва концепция ҳужжатларини тайёрлаб, 15 кун давомида tdau@exat.uz манзили орқали электрон тарзда юбориши ёки Университет девонхонасига топширишлари мумкин.

Лойиҳа юзасидан қуйидаги телефон рақамлари орқали тўлиқ малумот олиш мумкин: (+998 71) 260-50-71, 260-48-65, 260-47-74.

Реклама