Илк рейслар 2026 йил май ойида амалга оширилиши мумкин, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports.

Маълум қилинишича, парвозлар ҳафтада бир марта Boeing 737 самолётларида бажарилади.

Янги йўналишнинг очилиши Ўзбекистон ва Арманистон ўртасидаги туристик ва бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, икки мамлакат фуқаролари учун саёҳат имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Ҳозирги вақтда мазкур йўналиш бўйича йўловчилар асосан Москва, Истанбул ва Тбилиси орқали трансфер билан сафар қилишга мажбур эди.

Режага кўра, ушбу йўналишда ташувчи сифатида Арманистоннинг Shirak Avia авиакомпанияси фаолият юритади. Компания Звартнотс халқаро аэропорти базасида жойлашган бўлиб, 2019 йилдан буён халқаро рейсларни амалга ошириб келмоқда. Унинг авиапарки асосан Boeing 737 оиласига мансуб самолётлардан иборат.

Маълумотларга кўра, мазкур ташаббус икки давлат ўртасидаги транспорт ва логистика ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиши мумкин.