2026 йилнинг 14 май куни, соат тахминан 08:20 ларда, "7-Автобус саройи" филиали тасарруфида бўлган,“Yutong” (газ) русумли давлат рақами 01|196 RKA, сарой рақами 07-719 бўлган, 69-сонли йўналишда ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчиси (1983 й.т. меҳнат фаолияти 20 йил) М.Ф. автобусни Яккасарой тумани “Ш.Руставелли” кўчаси “БРТ” махсус тасма бўйлаб бошқариб келиб, “Ш.Руставелли-Яккасарой” кўчалари кесишган чорраҳасига яқинлашган вақтида, “Trekker” русумли транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўзининг ҳаракатини кескин чап тарафга ўзгартириши оқибатида автобус билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
ЙТҲ натижасида, автобус йўловчиси, 1991 й.т. Т.М, “Trekker” русумли транспорт воситасининг ҳайдовчиси 1991 й.т А.Т. ҳамда йўловчиси 1994 й.т К.И. тан-жароҳати олишиб, 16-сонли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига мурожаат қилишган.
Дастлабки маълумотларга кўра ҳодисада,“Trekker” ҳайдовчиси айбдор бўлиб, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.