Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, у хизмат кўрсатиш соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбарига Самарқанд вилоятида жойлашган банклардан бири орқали 1 млрд 250 млн сўм кредит олиб беришни ваъда қилган.

Тезкор тадбир ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эслатади: қонундан устун ҳеч ким йўқ — мансаб ва мақом жавобгарликдан озод этмайди.