Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилишича, Шаҳрисабз ва Истиқбол кўчалари кесишмасида чапга ҳаракатланиш вақтинча чекланган.

Шу сабабли, мазкур чорраҳа орқали ҳаракатланувчи 2, 26, 37, 68 ва 93-сонли автобус йўналишларининг шаҳар марказидан ҳаракатланиши бир томонлама тартибда Шаҳрисабз, Махтумқули ва С. Азимов кўчалари орқали вақтинча ўзгартирилган.

Қайд этилишича, ушбу ҳудудда транспорт оқими ортиши ва тирбандликлар юзага келиши мумкин. Шу сабабли автобусларнинг қатнов оралиғи узайиши, шунингдек, йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши эҳтимоли бор.

Йўловчилардан қатновларини олдиндан режалаштириш сўралди.