Маълум қилинишича, Якасарой туманида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро марҳум отаси алоҳида яшаган хонадондан аниқланган 1 дона винтовка, 19 дона ўқотар ов қуроли, 13 дона ствол ва колодка, 117 дона ўқ-дори ҳамда бошқа эҳтиёт қисмларни ўз ихтиёри билан топширган.

Шунингдек, ДХХ ва ИИВнинг пойтахт бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тадбирда Миробод туманида яшовчи 1960 йилда туғилган аёл марҳум турмуш ўртоғига тегишли бўлган 2 дона ўқотар ов қуроли ва 181 дона ўқ-дорини ихтиёрий равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ўқотар қурол, ўқ-дорилар ҳамда портловчи моддаларни ихтиёрий равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширган шахс жавобгарликдан озод этилади.