Мазкур туман ҳокимлигининг хатти-ҳаракатларидан норозилик билдириб, «Матбуот тарқатувчи» АЖ Бизнес-омбудсманга мурожаат йўлланади.
Бизнес-омбудсманнинг матбуот хизмати ҳолат ўрганилганини, жорий йил 21 февраль куни бўлгани ҳоким ўринбосари «Буюк ипак йўли» метро бекати чиқишида жойлашган матбуот киоскасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб ташлагани аниқланганини маълум қилди.
Қонунчиликка кўра, мансабдор шахс томонидан хусусий мулкни ноқонуний чеклаш ёки олиб қўйиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳоким ўринбосарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-1-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Унга нисбатан жарима жазоси қўлланилгани маълум қилинди.