Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона органлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1996 й.т. шахс бошқарувидаги “Спарк” автомашинаси Чилонзор туманида тўхтатилиб, текширилди.

Натижада унинг салонида 15 дона капсулада “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлди.
Сўнгра, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу дориларни сотган 1991 й.т. фуқаро ҳам қўлга олинди. Аниқланишича, мазкур фуқаро Чилонзор туманидаги хонадонда нарколаборатория ташкил қилган бўлиб, ушбу манзилдан 955 гр ва 538 дона “Прегабалин”, 227 гр ва 28 дона “Тропикамид”, 16 кг “Трилон-Б” ҳамда синтетик наркотиклар тайёрлашда фойдаланиладиган прекурсорлар, катта миқдордаги капсула ва флаконлар олинди. 
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.