Маълум қилинишича, фуқаро Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига мурожаат қилиб, Тошкент кимё-технология институтида масъул лавозимда ишловчи шахс уни олийгоҳга ўқишга киритиш эвазига олдиндан 5 минг АҚШ доллари талаб қилаётганини билдирган.
Мурожаат асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор қидирув хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида гумонланувчи фуқародан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни олий таълим муассасаларига ҳеч ким пул эвазига ўқишга киритиб қўя олмаслигини эслатиб, бундай ҳолатларга дуч келганда зудлик билан тегишли идораларга мурожаат қилишга чақирди.