Қатновлар ҳар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.
Янги авиақатнов Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш, Жанубий Ҳиндистоннинг йирик шаҳарларидан Тошкентга келиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ҳайдаробод — Жанубий Ҳиндистондаги йирик мегаполис, Телангана штати пойтахти ва мамлакатнинг муҳим технологик марказларидан бири. 10 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган шаҳар «марваридлар шаҳри» ҳамда «Ҳиндистоннинг Кремний водийси» сифатида танилган. Унда қадимий ислом меъморчилиги ва замонавий IT-компаниялар инфратузилмаси уйғунлашган.
Тўғридан-тўғри авиақатновлар икки мамлакат ўртасида сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.