Кеча, 6 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари тезкор тадбир ўтказиб, Н.Х. мансабдор шахсдан 15 миллион сўм пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ хабарида.