Бугун бахт остонасига қадам қўяётган Азамат ва Чаросхон Суюновлар оиласи  Оққўрғон тумани Ёшлик МФЙ ҳудудидаги 377-сайлов участкасига ташриф буюриб ўзларига муносиб деб билган номзодига овоз беришди.

Оққўрғон туманидаги 377-сайлов участкасига бугун никоҳ тўйини ўтказаётган Азамат ва  Чаросхон Суюновлар келиб, Президент сайловида овоз берди.

– Никоҳ тўйимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтаётган кунга тўғри келганидан хурсандмиз, – дейди Азамат Суюнов. 

Сайлов участкасига келганлар ёшларга, "Бахтли бўлинглар, қўша қаринглар", деб тилак билдирдилар.