Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик – тақвим режасидаги жорий йилнинг илк мамлакат чемпионати баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишмоқда.
Мазкур чемпионат баҳсларида дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
Маросимда Самарқанд вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси масъул ходимлари, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси раиси Мўминхўжа Муратов, федерация бош котиби Абдихалил Маликов, белбоғли кураш бўйича Самарқанд вилояти ижрочи директори Баҳодир Бердиқулов, Тойлоқ олимпия ва паралимпия захиралари коллежи директори Ўткир Қурбоновлар иштирок этиб, ёш полвонларни қутлашди ва уларга мусобақаларда омад тилашди.
Юқори савияда ташкил этилган ушбу чемпионатда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш тушишмоқда.
Мусобақа 20 мартга қадар давом этади.