Бу ҳақда 21-июль куни "Известия" муҳарририятига келган пресс-релизда айтилган.

Toyota компаниясининг янги логотипи матнсиз бренд номланиши - икки ўлчовли эмблема тасвирини ўзида акс эттирган. У бренд алоқаларининг барча турларида қўлланилади. Шу билан бирга, Toyota  эмблемасининг ҳозирги версияси машиналарда қолади.

Бундан ташқари, компания янги Toyota  Type шрифтини ишлаб чиқди. У ингичка ва қулай, ҳар қандай рақамли, шу жумладан мобил қурилмада қабул қилиш осонроқ.

20-июль куни Toyota  GR Sport деб номланган Corolla седанининг спорт модификациясини тақдим этди.