Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар, ҳамкорликнинг янги йўналишлари ҳамда АКТ соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
«Toyota Tsusho Corporation» ҳамда «Ўзбектелеком» АК ўртасида умумий қиймати 150 миллион доллардан ортиқ миқдоридаги шартнома имзоланди.
Ушбу лойиҳалар ўзбекистон томон учун ҳам япония томон учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Келгусида нафақат телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, балки, бугунги кунда долзарб бўлган, бир нечта ишчи ўринларини яратишни кўзда тутувчи IT хизматлар аутсорсинги – BPO хизматларини ривожлантириш йўналишида япон компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантиришга асосий урғу берилди.
Шу билан бирга, Япон томони IT-соҳасини ривожлантиришда янги технологияларни Ўзбекистонда жорий этиш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлиги маълум қилинди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.