Бу ҳақда Президентнинг “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Фармонга кўра, қуйидагилар 2026–2030 йилларда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасининг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
- атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини 10,5 фоизга камайтириш;
- атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи корхоналарда автоматик мониторинг станциялари ва чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилишини таъминлаш.
PM2,5 бўйича миллий меъёрлардан ошиш кузатилган кунлар сонини камайтириш.
Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия фаолияти 2027 йил 1 мартгача узайтирилади.
Комиссиянинг номи Экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича республика махсус комиссиясига ўзгартирилади.