"Улар ўз тўловларини тўлашлари керак. Агар бу амалга ошмаса, инаугурациядан кейин АҚШ-NATO муносабатларини қайта кўриб чиқаман", — дея таъкидлади Трамп NBC News телеканалига. 

 Америкалик сиёсатчи узоқ вақтдан бери NATO'нинг барча давлатлари ҳам мудофаа иттифоқи келишувларида қайд этилганидек, ўз ялпи ички маҳсулотнинг камида 2 фоизини мудофаа харажатларига ажратмаётганини танқид қилиб келади.  

Иқтисодий Тадқиқотлар Институти маълумотларига кўра, NATO мамлакатлари орасида Қўшма Штатлардан ташқари, фақат Полша ва Буюк Британия 1990 йилдан бери ҳар йили умумий ЯИМнинг 2 фоизидан ортиғини мудофаага сарфлайди.  Германияда зарурий мудофаа инвестицияларининг етишмаслиги тахминан 230 миллиард еврони, Италияда 120 миллиард еврони, Испанияда 80 миллиард евродан ортиқни ташкил қилади.