АҚШ етакчиси, шунингдек, Колумбия Президенти Густаво Петрони гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва сотишда айблади.

“Унинг кокаин ишлаб чиқариш бўйича заводлари ва фабрикалари бор. У бу билан узоқ вақт шуғуллана олмайди. Бу АҚШ операцияси бўлади”, деди Трамп.

Аввалроқ Венесуэла Вице-президенти Делси Родригес АҚШ Венесуэлага нисбатан қандай иш тутган бўлса, минтақадаги исталган давлатга ҳам шундай қилиши мумкинлигини айтган эди, деб хабар берди russian.rt.com.