“Биз улардан бу ҳафта, аслида жуда тез орада эшитамиз ва кўрамиз. Лекин биз буни тўхтатишни истаймиз. “Биз ўлимлар ва қотилликлар тўхтатилишини истаймиз”, деди Трамп Овал кабинетда журналистларга (CNN иқтибос келтирган).
Оқ уй раҳбари украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийнинг “катта мухлиси” эмаслигини айтди. Уни “масъулиятли” раҳбар деб ҳисобламаслигини ва яна бир бор Зеленскийни Украинадаги жангларни бошлаганликда айблади.
11 апрель куни АҚШ Президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф Санкт-Петербургда Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Учрашув якунида Уиткофф ҳудудлар масаласини Россия томони учун асосий масала деб атади, деб хабар беради kommersant.ru.
АҚШ Президенти матбуот котиби Кэролайн Левиттнинг айтишича, Дональд Трамп ва Стив Уиткоффнинг Россия Украинадаги инқирозга барҳам беришни хоҳлаётганига ишончлари комил. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўлиши мумкин, аммо бундан олдин ўт очишни тўхтатиш зарур.