Бу ҳақда Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзади FoxNews.
“Мен Жон Войт, Мел Гибсон ва Сильвестр Сталлонени ажойиб, аммо айни пайтда ўта нотинч жой Калифорния шататидаги Голливуднинг махсус элчилари сифатида эълон қилишдан фахрланаман”, деб ёзади у.
Трампнинг таъкидлашича, унинг элчиларининг мақсади сўнгги тўрт йил ичида “хорижий мамлакатларда кўплаб мижозларини йўқотган” Голливудни қайтариш ва уни “ҳар қачонгидан ҳам каттароқ, яхшироқ ва кучлироқ” қилишдир.
Трамп бу учлик унинг “кўзи ва қулоғи” бўлишини ва уларнинг таклифларини тинглашини таъкидлади, деб хабар беради korrespondent.net.