АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогга Украина можаросини 100 кун ичида ҳал қилишни топширди. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) манбаларига таяниб маълум қилди, деб хабар беради lenta.ru.

“Трамп Келлогга Украинадаги можарони 100 кун ичида ҳал қилишни топширди. Деярли ҳеч ким у буни амалга ошира олади деб ўйламаяпти. Тўғрироғи, улар унинг махсус вакил этиб тайинланиши Трамп ўзи назорат қилмоқчи бўлган тинчлик музокараларини бошлаш учун биринчи қадам эканлигини айтишмоқда”, деб ёзади нашр.