АҚШ мудофаа расмийлари европалик ҳамкасбларига АҚШ Ғарб қўшинларини Украина учун хавфсизлик кафолатлари доирасида ҳаво хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган разведка воситалари, бошқарув тузилмалари ва асосий тизимлар билан таъминлаши мумкинлигини айтди, деб хабар бермоқда Financial Times манбаларга таяниб.
Бу Оқ уй позициясида катта ўзгаришларни билдирди, деб ёзади газета. Европа расмийларининг айтишича, хавфсизлик кафолатлари бўйича ҳар қандай қароргача ҳали узоқ, аммо асосий тўсиқлардан бири енгиб ўтилди – Трампнинг ёрдам беришни истамаслиги.
FT манбаларига кўра, Трамп Украинада ўт очишни тўхтатишга эришиш ва ўзининг Нобель мукофотига интилиши узоқ муддатли тинчликни таъминлашга Америка ҳиссаси зарурлигини тушунди. Бундан ташқари, Европанинг мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача ошириш ваъдаси қитъанинг Оқ уйга ишончини оширди, дея қўшимча қилади FT манбалари.
Хавфсизлик кафолатлари бўйича таклиф лойиҳаси “тез орада” тақдим этилиши мумкин, деди манбалар. Бироқ Европанинг қайси давлатлари қўшин юборишга тайёрлиги ва Владимир Путин бунга рози бўладими-йўқлиги номаълумлигича қолмоқда. Кремль бир неча бор Ғарб қўшинларининг Украинада бўлишини мутлақо номақбул деб атади, деб хабар берди meduza.io.