Тадбирда, Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Қ. 9 та автотранспорт воситаларига йўловчи ташиш учун лицензия олиб бериш эвазига тадбиркор О.дан 350 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.