Хўш трансёғлар қайси маҳсулотларда мавжуд. Чипсилар, ёғда қаттиқ қовурилган картошка, балиқ ва товуқ гўшти, майонез, пишириқлар, маргарин ва сариёғ каби маҳсулотлар трансёғларга бой бўлиб, уларни кўп истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023 йилгача трансёғлар истеъмолига чек қўйишни ўз олдига мақсад қилган.

Трансёғларнинг кундалик меъёри 2 минг калориялик таомномада 2,2 граммга тўғри келади. Бугунги кундаги баъзи озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибидаги трансёғлар миқдори кундалик меъёрдан 200 бараварга кўпдир.

Феруза Жўраева тайёрлади