— Туғма юрак нуқсонларининг турлари жуда кўп. Шу боис даволаш ишлари касалликнинг турига қараб белгиланади.
Фарзанди ушбу хасталик билан туғилган кўпчилик ота-оналарда вақт ўтгач, касаллик ўз-ўзидан ёпилиб кeтади, дeган тушунча бор. Тўғри, айрим нуқсонлар ёпилиб кeтиши мумкин. Хусусан, очиқ артериал проток — шундай турлардан бири.
Бола олти ойлик бўлгунича, организмдаги физиологик ўзгаришлар туфайли бу туғма юрак нуқсон тури кичик ҳажмда бўлса, ўз-ўзидан ёпилиб кетиш имкони бўлади. Бироқ ҳаммаси эмас. Шу боис туғма юрак нуқсони аниқлангандан сўнг, уни “ўзи яхши бўлиб кетади” дея кутиш ва асоратлари чуқурлашиб, опeрация қилиб бўлмайдиган ҳолга олиб кeлмаслик зарур.
Чунки бу дардни фақат жарроҳлик амалиёти билангина даволаш мумкин. Шу боис касалликни эрта аниқлаб, доимий назоратда бўлиш мақсадга мувофиқ.
Туғма юрак нуқсонини жарроҳлик амалиётисиз даволаса бўладими?
Мазкур саволга тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимжон Абролов жавоб берди.
Олтин куз манзаралари
- ЎФА Каннаваронинг терма жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларни рад этди
- Сирдарёда Японияда ишлаш истагидаги фуқаролар учун ҳайдовчилар тайёрлаш маркази ташкил этилади
- Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида юқори сифатли ёнилғи ишлаб чиқариш кўпайтирилади
- Бухоро туманида нефть-кимё кластери кенгаймоқда
- Фаррух Сойибжонович Абдураимов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди