Маълум қилинишича, у маҳаллий МЧЖ ҳудудида рухсатномасиз кесилган 14 туп гужум, 6 туп арча, 1 туп тут ва 1 туп чинор дарахтлари бўйича тузилган далолатномага ўзгартиш киритиб, етказилган зарар миқдорини камайтириш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мансабдор шахс пора олаётган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.