Қорақалпоғистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 2022 йилда белгиланган иш-режаларига асосан 11 та туман хокимликлари томонидан қабул қилинган 24560 та ҳужжатлари яъни қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва чиқиш хатлари хатловдан ўтказилди.
Шундан 5 та туман ҳокимликлари томонидан қабул қилинган 16 та ҳужжатларида қонунчилик талабларига зид ҳолатлар аниқланиб, ушбу туман ҳокимликларига нисбатан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилди ва Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни талабларини бузиш ҳолатларини тўхтатиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатмалар берилди.