Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан 15 та туман (шаҳар)ларда, 2026 йил 1 январдан Самарқанд вилоятида тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини (Тажриба-синов лойиҳаси) жорий этиш доирасида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди.

Жумладан:

  • бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш орқали оилавий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини ошириш;
  • тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш.

Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

Қуйидагилар туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

  • кўп тармоқли марказий поликлиникаларни марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантириш;
  • тиббиёт ходимлари фаолиятини тасдиқланган меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича назорат қилиш ҳамда натижалар асосида уларни рағбатлантириш.