Бу ҳақда UzA ахборот агентлиги хабар берди.

Унга кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг сонини 4 нафар этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Ҳозирда туман ҳокимларининг 6 нафар ўринбосари бор.

Фармон лойиҳасига кўра, 2026 йил охирига қадар 32 та туман ва шаҳарда бошқарувнинг янги тартиби жорий этилади. Унда 9 та вазирлик ва идоранинг ҳудудий бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади. Жумладан:

  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
  • Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
  • Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
  • Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги
  • Маданият вазирлиги
  • Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
  • Ёшлар ишлари агентлиги.

Шу билан ҳокимлар ушбу тузилмаларга тўлиқ раҳбарлик қилиб, штат бирликларини мустақил белгилайди, кадрларни тайинлайди ва озод этади, рағбат ёки интизом чораларини қўллай олади.