Ломбардия ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарафидан имзоланган ҳужжатга кўра, кечки 23:00дан тонгги 05:00га қадар, зарурий ҳоллардан ташқари, кўчага чиққан кимса 3 минг евро жарима билан жазоланади.
Буйруққа кўра, дам олиш кунлари, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар бундан мустасно. Минтақада душанбадан бошлаб умумтаълим ва ўрта мактабга тенглаштирилган таълим муассасаларида анъанавий ўқиш тўхтатилиб, ўқувчилар масофадан ўқишга ўтади. Чекловлар 13 ноябрга қадар амал қилади.
Ломбардия Италиянинг касалланиш сони энг кенг тарқалган ҳудуди сифатида қолмоқда. Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида айтилишича, 22 октябрь ҳолатига кўра мамлакатда аниқланган 16 минг 79 беморнинг 4 минг 125 нафари айнан шу ҳудудга тўғри келади.
Маълумот ўрнида: COVID-19 билан касалланиш ҳолати мамлакатда 465 726 тани ташкил этмоқда, вафот этганлар сони 36 968 нафар.