Натижада 2022 йил май ойи ҳолатига кўра тураржойларда жами 1 800 та ноқонуний қурилмалар аниқланиб, суд қарорларига асосан 800 млн. сўм жарима белгиланди.
Хусусан, Марғилон шаҳри "Истиқлол" МФЙ 8 уй 32 хонадоннинг ички қисмида ўзбошимчалик билан деразанинг пастки таянч деворини олиб ташланиб, эшик очилган бўлса, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида умумийфойдаланишдаги ертўланинг фасад қисмидан эшик очилиб, фундаментга зарар етказилган.
Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғрод туманида хонадоннинг таянч ва тўсиқ конструкцияларини бузиш оқибатида уйнинг фундаментига зарар етказилган.
Ўрганишлар давомида 40 мингга яқин кўп қаватли уйларга тегишли 1 005 та ноқонуний қурилма тўлиқ бартараф этилди.
Шунингдек, аҳоли ўртасида ноқонуний қурилмаларни қурмаслик ва вақтида бартараф этиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.