Ғиждувон туманидаги «Қўрғон» ва «Чорсу» маҳаллаларида вилоят туризмни ривожлантириш департаментининг тегишли масъуллари томонидан маҳаллий аҳоли ўртасида олиб борилган тарғибот учрашувлари ва ҳудуддаги юқори салоҳиятдан фойдаланган 6 нафар фуқаролар томонидан «Оилавий меҳмон уйи» фаолияти йўлга қўйилди.

Бунда, «Оилавий меҳмон уйи» фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қонунчиликда белгиланган ҳужжатлар ҳамда мажбурий талабларни бажариш бўйича маҳаллий аҳолига вилоят туризмни ривожлантириш департаментининг тегишли масъуллари томонидан яқиндан кўмак кўрсатилди.