Таъкидлаш жоизки, туризм соҳасидаги стартап-лойиҳалар ва инновацион бизнес ғояларни, шу жумладан, биринчи навбатда сайёҳлар учун қулайликлар яратишга йўналтирилган ахборот дастурлари ва хизматларини умумий 1,5 миллиард сўм миқдорида қисман субсидиялаш белгиланган.
Танлов махсус комиссияси хулосасига мувофиқ, «Tourism. The path to innovation» танловга тақдим этилган стартап-лойиҳалар орасидан 7 лойиҳа қўллаб-қувватлаш мақсадида саралаб олинди.
«Travelcars.Online» - 150,0 миллион сўм;
«Yulda.uz» - 100,0 миллион сўм;
«Uzbekistan For Kids» - 50,0 миллион сўм;
«Oʼzbek milliy taomlari tayyorlanishi» - 40,0 миллион сўм;
«Guide Me» - 150,0 миллион сўм;
«Travel-job.uz» - 80,0 миллион сўм;
«Cooking Studio Said Mahalla» - 130,0 миллион сўм.
Танлов комиссияси Ишчи органи томонидан танлов талаблари ва лойиҳанинг туризм соҳасига тааллуқли эканлиги инобатга олинган ҳолда, 101 лойиҳа саралаб олинган ҳамда 2021 йилнинг январь ойида 18 лойиҳа танловнинг якуний босқичида иштирок этган.
Ғолиб деб топилган стартап-лойиҳаларни қисман молиялаштириш учун 700,0 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди ва Қўмита ҳамда Вазирлик томонидан стартап-лойиҳа ташаббускорларини тақдирлаш ишлари ташкил этилди.
Бундан ташқари, стартап-лойиҳалар ташаббускорлари учун «Tourism. The path to innovation» танлови доирасида янгидан танлов эълон қилиниши ва Низомда белгиланган талаблар асосида 800,0 миллион сўм маблағ миқдорида лойиҳалар молиялаштирилиши режалаштирилган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.