Кошинлар 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетилган ҳамда Лондоннинг Хитроу аэропортида қўлга олинган.

Британия мутахассислар фикрига кўра, XIII-XIV асрларга оид ушбу тарихий ёдгорликлар Самарқанддаги Шоҳи Зинда мажмуасига тегишли экани эҳтимол қилинган. Шунингдек, томонлар келишувига кўра, кошинлар 17 майдан 1 августга қадар Британия музейида намойиш этилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов Британия музейи директори Хартвиг Фишерга кўрсатилган амалий ёрдам учун миннатдорчилик йўллаб, ҳар икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бундан кейин ҳам давом этишига ишонч билдирди.