Эндиликда Бухоро маданий мерос объектларини кўриш истагида бўлган сайёҳлар янги мобил илова ёрдамида ҳеч қандай қийинчиликсиз манзилга етиб боришлари мумкин.

Шу кунларда вилоятда маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун инновацион мобил илова тайёрланмоқда. Ҳозирда бу мобил илова лойиҳасини янада такомиллаштириш устида иш олиб борилмоқда.

Хусусан, айни кунда 287 археология ёдгорлиги, 31 мадраса, 105 масжид, 14 мақбара, 133 архитектура ансамбли, 15 карвонсарой, 4 тим ва тоқ, 18 диққатга сазовор меъморий обида, тарихий аҳамиятга эга 122 қадимий уй-жой, алоҳида меъморий ёдгорлик мажмуи туркумига кирган 83 иншоот, 17 монументал ёдгорлик ҳақидаги маълумотлар бир жойга жамланиб, иловага жойлаштирилди.

Шундай қилиб, қадим ва навқирон Бухоро сайёҳлари учун мобил илова концепцияси ягона ахборот тизими яратилди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.