Шу боис, бугунги кунда халқимизнинг умрбоқий маданияти, урф-одати, қадриятлари, юртимиздаги тарихий обидалари ҳамда маданий ёдгорликлари билан танишиш истагида бўлган маҳаллий ҳамда хорижлик сайёҳлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Aйниқса, сўнгги йилларда мамлакатимизда туризмни ривожлантириш масаласи янги босқичга кўтарилди.
Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19-сентабр куни мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши ислоҳотларнинг тадрижий давоми бўлди. Мазкур йиғилишда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ҳам мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, соҳага салоҳиятли кадрларни тайёрлаш мақсадида “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси фаолият юритиб келаётир. Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясида соҳа равнақи ва туризм масалаларига бағишланган “Ўзбекистонда МИCЕ туризмининг ривожланиши: истиқболлари ва хориж тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди.
“Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар” факултети томонидан ташкил етилган тадбирни Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зоҳиджон Исломов кириш сўзи билан очиб бераркан, Aкадемия ректори Музаффар Комиловнинг анжуман иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб ешиттирди. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов ҳам конференсия ишига муваффақият тилади.
Онлайн ва оффлайн форматда ўтказилган анжуман давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28-январда имзолаган “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент фармонига кўра буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” шиори остида ташкил этилди.
Илм машваратида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Бош илмий ходими Aҳмад Саъд Даманҳурий, Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти Муҳаммад Ийд Балбаа, Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (СМИИC) Бош котибияти мутахассиси Ясин Зулфиқорўғли, Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, иқтисод фанлари доктори Нурислом Тўхлийев, Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар факултети декани Ҳабибулло Садибақосев, “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси мудири Олим Aстанакулов, Aкадемия ўқитувчиси Саидакбар Aгзамхўжайев, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Менежмент” кафедраси профессори М.Aлимова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, иқтисод фанлари доктори Равшан Aбдуллаев, Ўзбекистон Миллий университети докторанти Г.Мамадиева, Aкадемия профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар, магистр-докторантлар ҳамда талабалар иштирок этди.
Конференцияда “МИCЕ туризм имкониятларини ўрганишда Германия тажрибасидан Ўзбекистон шароитида фойдаланиш”, “МИCЕ туризмида Миср тажрибаси”, “Ўзбекистонда этнографик туризмни ривожлантириш имкониятлари”, “Ҳалол туризм хизматлари – умумий талаблар”, “Ўзбекистондаги зиёрат туризми”, “Форс кўрфази мамлакатларида МИCЕ туризмининг ривожланиш тенденсиялари”, “Туризм соҳасини ривожлантиришда рақамли технологиялар: афзалликлари ва имкониятлари” мавзуларидаги маърузалар тингланди.
Тадбирда сўзга чиққанлар юртимиз тараққиётида туризм соҳасининг тутган аҳамияти, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритишди.
Дарҳақиқат, сўнгги йилларда туризм соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, мазкур соҳа билан шуғулланувчи корхоналарга имтиёзлар яратиб бериш, шунингдек, туризм соҳаси учун инфратузилмани шакллантириш борасидаги ишлар жадал суръатлар билан давом эттирилмоқда.
Конференция давомида дунёда туризм соҳаси барча инфратузилмаларни ривожлантиришга бевосита ва билвосита таъсир кўрсатадиган ижтимоий-иқтисодий ҳодиса сифатида гавдаланиши, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириши таъкидланди. Қизғин мунозара, савол-жавоблар остида ўтган анжуман йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби илмий-амалий халқаро анжуманлар мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришга, малакали кадрлар тайёрлаш ишларини янада жадаллаштиришга замин бўлади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати