Туркия отеллар федерацияси раҳбари Сурури Чорабатир шундай баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, нархлар ўтган йили туроператорлар билан тузилган шартномаларда қайд этилган ва коронавирус тарқалишига қарши чора-тадбирлар туфайли харажатлар ошган бўлсада, улар ўз кучида қолган, дея хабар беради РИА Новости.
Баъзи меҳмонхоналар мижозларни жалб қилиш учун яшаш нархини пасайтиради. Бундан ташқари, республика ҳукумати пандемиядан азият чеккан туризм соҳасини қўллаб-қувватламоқда.
Эпидемияга қарши талабларга мувофиқ овқатланиш тартибларига келсак, ҳозирда ходимлар мижозлар учун тайёрланган таомларни «швед столи»га қўядилар. Бундан ташқари, ниқоб, дезинфекция ва масофани сақлаш учун белгилар қўлланилади.
Шунингдек, меҳмонлар орасида коронавирус билан касалланганлар аниқланса ҳам, меҳмонхоналар ишлашни давом эттиради, деди Чорабатир. Унинг сўзларига кўра, барча меҳмонхоналарда махсус изоляция хоналари мавжуд ва ходимлар Соғлиқни сақлаш вазирлигидан барча керакли кўрсатмаларни олган.
Россия 1 августдан бошлаб Анқара ва Истанбул билан рейсларни қайта бошлади. Туркия курортлари - Анталия, Бодрум ва Даламанга рейслар 10 августдан бошлаб тикланади.