Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, аваиакомпаниянинг Истанбул – Урганч – Истанбул йўналиши бўйича илк парвози тантали равишда  кутиб олинди. Эндиликда, ушбу йўналишда парвозлар ҳафтада бир маротаба жума куни амалга оширилади.

 Эслатиб ўтамиз, “Turkish Airlines” авиакомпанияси жорий йилнинг 8 июнь куни Истанбул – Фарғона – Истанбул йўналишида ҳам илк қатновни амалга оширган эди.

Истанбул – Фарғона – Истанбул авиақатнови ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.