Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, аваиакомпаниянинг Истанбул – Урганч – Истанбул йўналиши бўйича илк парвози тантали равишда кутиб олинди. Эндиликда, ушбу йўналишда парвозлар ҳафтада бир маротаба жума куни амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, “Turkish Airlines” авиакомпанияси жорий йилнинг 8 июнь куни Истанбул – Фарғона – Истанбул йўналишида ҳам илк қатновни амалга оширган эди.
Истанбул – Фарғона – Истанбул авиақатнови ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.