Бу ҳақда Туркия адлия вазири Бекир Бўздоғ ўзининг “Twitter”даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар бермоқда “АПА” ахборот агентлиги.

“Зилзила содир бўлган барча вилоятларимизда вайрон бўлган бинолар бўйича ушбу биноларни қурганлар ва уларнинг қурилишига масъул шахсларга нисбатан суд-тергов ҳаракатлари бошланди”, деган вазир.

Туркияда зилзилада кўплаб биноларнинг қулаши қурилиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги ортидан деб қаралмоқда.

 ОАВда сизаётган маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Туркияда ноқонуний ва палама-партиш қурилишлар кўпайиб кетган.

Ҳатто эски биноларнинг аксарияти устига янги қаватлар қурилган. Бу уларни сейсмик чидамлилик стандартларига номувофиқ қилиб қўйган бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, биргина 2019 йилда Истамбул шаҳар маъмуриятига 7,5 миллиондан зиёд ноқонуний қурилиш бўйича ариза келиб тушган.