Бу ҳақда Туркия оила ва ижтимоий хизматлар вазири Маҳинур Ўздемир Гўктош маҳаллий телеканаллардан бирида маълум қилди, дея хабар берди azertag.az.
Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шахсини тасдиқловчи ҳужжат рақамини киритиб, кейин уни тасдиқлашлари керак бўлади.
“Биз болалар ва ўсмирлардан “тижорат объекти” сифатида фойдаланилишига энди йўл қўймаймиз. Мактаб ўқувчилари интернетга қарам бўлиб қолишмоқда, бу эса уларнинг ўқув натижаларига таъсир кўрсатади. Ижтимоий тармоқлар кўпинча болаларда стрессни келтириб чиқаради”, деди вазир ва янги тартиб 2026 йил январь ойи охирида жорий этилишини қўшимча қилди.