Ўзаро мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасида фикр алмашилди.

Бахтиёр Раҳмонов турк элчисига зилзилалар оқибатида юзага келган оғир вазиятдан тез орада чиқишга умид билдириб, юртимиз, шунингдек, пойтахтимиз Туркия халқига ёрдам беришга доимо тайёрлигини айтиб ўтди. Суҳбат давомида Тошкент билан Туркиянинг йирик шаҳарлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Олган Бекар самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилиб, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ижобий самараларини эътироф этди.

Жорий йилнинг октябрь ойида Туркия Республикаси ташкил топганлигининг 100 йиллиги нишонланишини билдириб, шу муносабат билан Тошкентда маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш юзасидан ўз таклифларини киритди.

Б.Раҳмонов билдирилган таклифларни мутасаддилар билан биргаликда ўрганиб, натижаси ҳақида маълум қилишини билдирди.