Сейсмологлар маҳаллий вақт билан соат 10.43 да Туркия шаҳрининг Европа қисмида камида учта ер силкинишини қайд этди. Зилзила Мармар денгизи яқинидаги бошқа ҳудудларда ҳам сезилган.
Табиий офатларни бошқариш бошқармаси мутахассислари зилзила магнитудаси 5,1 га етганини айтди. Унинг эпицентри Бурса вилоятининг Муданья шаҳри яқинида, қарийб беш километр чуқурликда жойлашган.
Зилзила оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Вайронагарчилик ҳам юзага келмади, дея хабар беради Истанбул губернатори матбуот хизмати. Худди шундай маълумотни Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳам эълон қилди, деб хабар берди mir24.tv.