Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг «Аларко ҳолдинг Альтек» компанияси бош директори Ҳакан Айтекинни қабул қилди. Учрашувда Фарғонада қуёш фотоэлектр станцияси қуриш ва ушбу лойиҳанинг молиявий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ҳакан Айтекин компания томонидан Туркияда 1000 МВтли лойиҳа устида иш олиб борилаётгани хусусида тўхталиб ўтди. Агар зарурий шароитлар яратилса, компания томонидан ушбу тажриба асосида Фарғонада ҳам мазкур лойиҳани амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Мазкур таклиф ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ҳамда вилоятнинг Бешариқ, Ўзбекистон ва Фарғона туманларидан лойиҳа учун мос жойлар билан таништириш учун масъуллар бириктирилди.